БАРИАТРИК ОПЕРАЦИЯЛАРДАН КЕЙИН ОШҚОЗОН-ИЧАК ТИЗИМИДАГИ ТУЗИЛМАВИЙ ВА ФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРНИ РЕНТГЕНОЛОГИК БАҲОЛАШ
Основное содержимое статьи
Аннотация
Мақсад. Бариатрик операциялардан кейин ошқозон-ичак тизимидаги тузилмавий ва функционал ўзгаришларни баҳолашда рентгенологик текширувнинг диагностик аҳамиятини ўрганиш.
Материал ва методлар. Тадқиқотга бариатрик операция ўтказилган 68 нафар бемор жалб қилинди. Уларнинг ўртача ёши 42,3±9,1 йилни ташкил этди. Беморларнинг 44 нафари (64,7%) аёллар, 24 нафари (35,3%) эркаклар бўлди. Барча беморларда операциядан кейинги 1–7 кун ичида сувда эрийдиган контраст модда ёрдамида рентгенологик текширув ўтказилди. Олинган маълумотларга статистик ишлов беришда SPSS 26.0 дастуридан фойдаланилди.
Натижалар. Текширув натижаларига кўра, беморларнинг 58 тасида (85,3%) операциядан кейинги анатомик ўзгаришлар физиологик меъёр доирасида эканлиги аниқланди. 7 нафар беморда (10,3%) анастомоз соҳасида стеноз белгилари, 3 нафар беморда (4,4%) контраст модданинг сизиб чиқиши кузатилди. Контраст модданинг ошқозондан эвакуация вақти операция турига қараб ишончли фарқ қилган (p <0,05).
Хулоса. Контраст рентгенография бариатрик операциялардан кейинги даврда ошқозон-ичак тизимидаги ўзгаришлар ва асоратларни эрта аниқлаш имконини берувчи юқори ахборотли диагностика усули ҳисобланади.
##plugins.themes.bootstrap3.displayStats.downloads##
Информация о статье
Раздел

Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.