РЕВМАТОИД ВА СЕПТИК АРТРИТ, БУРСИТ ҲАМДА БЕЙКЕР КИСТАСИ ПАТОЛОГИЯЛАРИДА УТД ВА КОНТРАСТЛИ МРТ НИНГ ИНФОРМАТИВЛИГИ
Основное содержимое статьи
Аннотация
Мақсад: Ревматоид артрит, септик артрит, бурсит ва Бейкер кистаси патологияларини ташхислашда ультратовуш диагностикаси (УТД) ва гадолиний асосидаги контрастли магнит-резонанс томография (МРТ) усулларининг диагностик информативлигини таҳлил қилиш ва солиштирма баҳолашни амалга ошириш.
Материал ва усуллар: 2019-2024 йиллар давомида тизза, тирсак ва елка бўғимлари патологияси билан мурожаат қилган 96 нафар беморда УТД ва контрастли МРТ текширувлари ўтказилди. Ревматоид артрит 34 нафарда, септик артрит 22 нафарда, бурсит 24 нафарда, Бейкер кистаси 16 нафарда аниқланди. Ҳар икки усулнинг сезгирлиги, аниқлиги ва спецификлиги гистологик ва микробиологик натижалар билан солиштирилди.
Натижалар: Контрастли МРТ ревматоид артритни ташхислашда сезгирлик 94.1%, спецификлик 89.3% кўрсатди; УТД да мос равишда 78.6% ва 74.2%. Септик артритда контрастли МРТ нинг сезгирлиги (91.8%) УТД га (81.4%) нисбатан статистик жиҳатдан ишончли юқори (p<0.05). Бейкер кистаси ва бурситни аниқлашда иккала усул деярли тенг информативликка эга бўлди.
Хулоса: Контрастли МРТ ревматоид ва септик артритни эрта ва аниқ ташхислашда УТД дан устун. УТД тизимли скрининг ва динамик кузатув учун биринчи навбатда қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Комбинирланган ёндашув диагностик аниқликни максималлаштиради.
##plugins.themes.bootstrap3.displayStats.downloads##
Информация о статье
Раздел

Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution» («Атрибуция») 4.0 Всемирная.